Силсила Кунуз: 29 та дарс, бепул
Араб тилини қуруқ қоидалар ва эскирган методларсиз, биринчи дарсданоқ гапириш ва тинглаш орқали осон ўрганинг! Бошлаб ярим йўлда ташлаб кетганлар ва тилни мукаммал ўрганмоқчи бўлганлар учун энг тўғри танлов.
Қисқача
| Кўрсаткич | Маълумот |
|---|---|
| Нарх | Бепул |
| Дарслар | 29 та дарс, 3 бўлим |
| Даража | бошланғич |
| Йўналиш | Араб тили |
| Ўқитувчи | Устоз Муҳаммад Умар |
| Курсга киради | Видео дарслар, Уй вазифалари, Тестлар, Сертификат |
Курс ҳақида
Биз сизга бутун дунёда тан олинган, халқаро CEFR стандарти асосида яратилган энг замонавий дарслик — "Силсила Кунуз" (سلسلة كنوز) дастурини таклиф этамиз. Ушбу курс анъанавий дарсликлардан мутлақо фарқ қилиб, тилни сизга худди она тилингиздек табиий ва осон сингдиради.
Бу дарслик ўзбек талабалари учун ҳали янги бўлса-да, бугунги кунда араб тилини ўргатиш бўйича энг самарали дастурлардан бири ҳисобланади. Нима учун айнан "Силсила Кунуз"?
- Тўртта кўникма баробар ривожланади
Биз фақат матн таржима қилиб, қоида ёдламаймиз. Биринчи дарсданоқ Гапириш, Тинглаш, Ўқиш ва Ёзиш кўникмаларини биргаликда ривожлантирамиз.
Жонли ва замонавий тил
Аэропорт, технологиялар, таълим, бизнес ва кундалик ҳаётда ишлатиладиган энг долзарб сўз ва ибораларни ўрганасиз.
Грамматика энди қийин эмас
Қоидалар зерикарли жадваллар билан эмас, жонли суҳбатлар ва қизиқарли матнлар ичига сингдирилган ҳолда жуда осон ўргатилади.
- Диний манбаларга мустаҳкам пойдевор
Курснинг юқори босқичларида Ислом тарихи, маданияти ва академик мавзулар қамраб олинган. Сиз Қуръон, ҳадис ва шаръий китобларни нафақат таржима қилишни, балки улардаги бетакрор адабий гўзалликни (балоғатни) ҳис қилишни бошлайсиз.
Курс кимлар учун?
- Араб тилини нолдан, энг тўғри ва замонавий методика билан ўрганмоқчи бўлганларга
- Илгари араб тилини бошлаб, қийинчиликлар туфайли ярим йўлда ташлаб қўйганларга
- Араб тилида нафақат ўқишни, балки эркин гапиришни ва эшитганини тушунишни хоҳловчиларга
- Келажакда диний ва академик манбаларни асл нусхада ўқиш учун мукаммал пойдевор яратмоқчи бўлганларга
Курс якунида натижа:
Сиз қуруқ ёдланган қоидалар тўпламига эмас, балки жонли ва амалий тил бойлигига эга бўласиз. Араб дунёсида қийналмай мулоқот қила оладиган, халқаро сертификатлар олишга тайёр ва диний-илмий адабиётлар эшигини очадиган мустаҳкам билим базасини шакллантирасиз.
- "Эски методларни унутинг. Араб тилини замонавий ва завқли тарзда ўрганиш вақти келди!"
Курс тузилиши
- Мен оиламни яҳши кўраман- أحب أسرتي (10 та дарс)
- Мактаб-المدرسة (10 та дарс)
- 3 бўлим .Бу бизнинг уйимиз. (9 та дарс)
Қандай бошлаш мумкин
Курсга ёзилиш ва дарсларни кўриш: Силсила Кунуз. Бошқа курслар: Барча курслар. Сайтга киринг.
Савол-жавоб
Силсила Кунуз нима?
Араб тилини қуруқ қоидалар ва эскирган методларсиз, биринчи дарсданоқ гапириш ва тинглаш орқали осон ўрганинг! Бошлаб ярим йўлда ташлаб кетганлар ва тилни мукаммал ўрганмоқчи бўлганлар учун энг тўғри танлов.
Курсда нечта дарс бор?
29 та дарс, 3 бўлим.
Курс бепулми?
Ҳа, бу курс бепул.
Курсни ким ўқитади?
Устоз Муҳаммад Умар.
Курс қайси даража учун?
Даража: бошланғич.
Курсга нималар киради?
Видео дарслар, Уй вазифалари, Тестлар, Сертификат.